$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Абдулазиз Камилов АҚШ Мудофаа вазири билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Абдулазиз Камилов АҚШ Мудофаа вазири билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Кеча 1 июл куни Вашингтон шаҳрига Ўзбекистон делагатсияси раҳбари сифатида келган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Пентагон раҳбари вазир Абдулазиз Камиловни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади.

Музокараларда мудофаа йўналишидаги, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Турли даражалар ва йўналишлардаги мунтазам мулоқот сабабли сўнгги йилларда Ўзбекистон-Америка алоқалари ижобий ўсиш суратларини касб этаётганлиги, амалий мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.

“АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларнинг Ўзбекистон томонидан кўп йиллардан буён қўллаб-қувватланаётганлигини ҳамда ушбу мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясига кўмаклашишга тайёрлигини олқишлади”, дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматида.

Шунингдек, Пенгагон расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, томонлар терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва мудофаа идоралари салоҳиятини ошириш каби масалаларда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдиришган.