$
 12447.35
86.49
 14545.97
66.46
 146.08
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон U-16 терма жамоа БАА билан ўйнайди

Ўзбекистон U-16 терма жамоа БАА билан ўйнайди U-16

Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган U-16 Ўзбекистон терма жамоаси учун 29 октябрдан 9 ноябргача ўқув-машғулот йиғинини ташкил этилади. Олим Шокиров мураббийлиги остидаги ўсмирлар жамоамиз эртага Тошкентда йиғилади ва 1 ноябрга қадар «Чиғатой» базасида машғулот ўтказади. Мазкур машғулотларга мураббийлар штаби 25 нафар футболчини жалб этган. 2 ноябрь куни 23 нафар футболчидан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Дубай шаҳрига йўл олади. Йиғин доирасида Ўзбекистон ва БАА ўсмирлари ўртасида иккита ўртоқлик ўйини ўтказилади. Ушбу учрашувлар 4- ва 7 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat