$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Термизда ўзбек-турк махсус-тактик ўқувлари бўлиб ўтди (+фото)

Термизда ўзбек-турк ҳарбийлари махсус-тактик ўқувлари бўлиб ўтди 2

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Мудофаа вазирларининг икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан мазкур мамлакатлар Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари билан ҳамкорликдаги “Дўстлик—2021” махсус-тактик ўқувлари бўлиб ўтди.

Тактик-ўқув машғулотларини Туркия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи армия генерали Яшар Гулер ҳамда Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедовлар бевосита кузатиб боришди.

Махсус-тактик ўқувда нафақат икки давлат армияси, шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучлар тузилмалари ўртасида ҳамкорликда ҳаракатланиш кўникмаларини оширишга ҳам эътибор қаратилди.

Ўқувлар якунида машғулотларда фаол қатнашган ҳар икки мамлакат ҳарбий хизматчилари муносиб тақдирланди.