$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ФИФА рейтингида пастлади

Ўзбекистон ноябрь ойи ФИФА рейтингида пастга тушди Ўзбекистон терма жамоаси

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси бугун дунё терма жамоаларининг ноябрь ойидаги рейтинг жадвалини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур ойда Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиб, ҳар иккала учрашувда ютқазган эди. Натижада миллий жамоамизнинг баллари 9тага камайиб, 1283 баллни ташкил қилди. Оқибатда Ўзбекистон бир поғона пастга тушиб, 85-ўринни банд этди.

Осиё қитъасида 12-ўринни эгаллаб турибди. Қитъамизда Япония (27-ўрин), Эрон (29), Жанубий Корея (38), Австралия (41), Қатар (59), Саудия Арабистони (67), Ироқ (69), БАА (74), Хитой (75), Сурия (76) ва Уммон (82) терма жамоалари биздан юқори поғоналарни банд этишган.

Умумий рейтингни Бельгия терма жамоаси бошқариб турибди. Франция ва Бразилия кучли учликка, Англия ва Португалия термалари эса кучли бешликка киришган. Аргентина, Испания, Уругвай, Мексика ва Италия термалари топ-10га киришган.

Cпорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEq0tAjipYIernW2Xw

Теги :
Жамият