$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Грецияни БМТнинг Оролбўйи бўйича траст фондида қатнашишга чақирди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

ЕХҲТ вазирлар кенгаши навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Польшага ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда кун тартиби барча йўналишлари бўйича Ўзбекистон – Греция муносабатлари бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, БМТ ва унинг институтлари, минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик айрим жиҳатлари кўриб чиқилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар кун тартиби ва жадвали, ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги давраси юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат таълим муассасалари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Дипломатик академия ҳамда Греция Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик академияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлик билдирилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ва тегишли идоралари ўртасида инвестиция, транспорт, инфратузилма ва энергетика соҳаларида тўғридан тўғри алоқаларни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Владимир Норов Греция томонини БМТнинг Оролбўйи минтақаси бўйича инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди ишида қатнашишга чақирди.