$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Хитой Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширадими?

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан тартибга солиш, мамлакатга тез орада гуманитар ва бошқа турдаги ёрдамларни кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатлари юзасидан фикр алмашилди.

Хитой ТИВ вакили Ўзбекистон раҳбариятининг Ўзбекистон-Хитой мулоқотини, Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш сиёсатини юқори баҳолади.

Томонлар қайд этганидек, Афғонистондаги кескин ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, бу ерда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашиш фақат ушбу давлат янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамияти муштарак ёндашувларини ишлаб чиқиш асосидагина амалга оширилиши мумкин.

Афғонистон ҳудудида энергетика ва транспорт-логистика соҳасида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги ҳам таъкидланди. Ўзбекистон ва Хитой махсус вакиллари даражасида Афғонистон масаласида маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.