$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон 12 та янги самолёт сотиб олади

Фото: Xabar.uz Фото: Xabar.uz

Франциянинг самолётлар ишлаб чиқарувчи Airbus компанияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси саёҳатга бўлган талаб ортиб бораётган бир шароитда ўз паркини модернизация қилиш ва кенгайтиришни давом эттирмоқчи бўлганлиги сабабли, 12 та A320neo самолётига буюртма берганини маълум қилди.

Қайд этилишича, авиакомпания паркида айни пайтда Airbus’нинг 17 та A320 самолётлари бўлиб, янги харид қилинадиган самолётларнинг қайси йўналишларга қўйилиши ҳақида бирор тасдиқланган хабар йўқ. Бироқ A320neo самолётлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК паркида бўлган 11 та A320-200 учоқлари (ўртача ёши 11,3 йил)ни алмаштириши ҳам мумкин.

«Airbus билан имзоланган шартнома йўловчиларимизга энг замонавий ва қулай ҳаво кемаларини тақдим этишга қаратилган авиапаркимизни модернизация қилишга оид стратегиямиздаги янги қадамдир», – дейди Ўзбекистон миллий авиакомпанияси бошқаруви раиси Илҳом Маҳкамов.

Маълум қилинишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» паркида 37 та самолёт мавжуд бўлиб, улардан учтаси ҳозирда тўхтаб турибди ва ижарага олинган 5 та Airbus A321neo самолётидан фойдаланади.

Авиакомпания узоқ масофали халқаро парвозлар учун Boeing 787 Dreamliner ҳамда Boeing 757 ва 767 самолётларидан фойдаланади.

Теги :
Жамият