$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«UzAuto Motors» йил бошидан буён бюджетга 582,6 млрд сўм йиғим тўламагани малум қилинди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAutoMotors”га судда ютқазди

Жорий йилнинг бошидан буён «UzAuto Motors» бюжетга 582,6 млрд сўм йиғим тўламаган. Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун бюджетнома бўйича хулосасида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 460-моддасида автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари сотиб олинганда, йиғим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4397-сон қарорининг 3-бандига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши қайд этилган.

Бироқ маълум бўлишича, “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари 2020 йил давомида йиғим тўламасдан келган.

Таъкидланишича, юқоридагиларни инобатга олиб, “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларни йиғим тўлашдан озод этишни белгиловчи имтиёзни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.