$
 11088.20
-42.37
 11642.61
-71.2
 177.91
2.69
weather
+19
Кечаси   +10°

UzAuto Motors ижтимоий тармоқларда тарқалган Damas эшиги узилиб тушгани акс этган видеолавҳага муносабат билдирди

UzAutoMotors Хоразмдаги янги пресс-мажмуани ишга туширди. У йилига 20,5 миллион долларлик импорт ўрнини босади3

Ижтимоий тармоқларда Damas автомобилининг эшиги узилиб тушгани, бунга UzAuto Motors айбдор қилиб кўрсатилгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Компания ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, UzAuto Motors юз берган ҳодисани батафсил ўрганиш учун текшириш ишлари олиб борган. Натижада Damas автомобили йўловчини манзилда қолдиргандан сўнг, автомобиль эшигини ёпмасдан туриб ҳаракатланишни бошлагани аниқланган. Эҳтиёткорсизлик сабаб йўл четида турган Nexia автомобилининг бамперига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Компания фуқаролардан асоссиз хабар тарқатмасликни, мижозлардан бу каби текширилмаган маълумотларга ишонмасликни сўраб, туҳмат, ёлғон, уйдирма ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ўсиб бораётганига қарамай, навбатлар унданда тез ўсаётгани, натижада Cobalt ва Lacetti автомобиллари етишмаётгани ҳақида хабар берилган эди. Компания бош директори Бо Андерссон бу масала устида кеча-ю кундуз ишланаётганини ва харидорлар орасида талабгир бўлган автомобиллар кўпроқ ишлаб чиқарилаётганини айтганди. Унинг қайд этишича, Spark автомобилини харид қилганлар катта эҳтимол билан автомобилни шартномада кўрсатилган муддатдан олдин олишлари мумкин бўлади, Nexia автомобилини эса, ҳеч қандай кутишларсиз дилерлардан олиб кетишлари мумкин.