$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Дард устига чипқон: 2024 йилдан автомобиль харид қилиш янада қийинлашади(ми?)

inkuzart avtosalon

Бундан икки кун аввал сайтимиз орқали 25–27 декабрь кунлари оммабоп автомобиллар контрактацияси даврида, UzAutoSavdo платформасидан фойдаланган ҳолда жами 171 200 дан ортиқ шартномалар муваффақиятли тузилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Улгурмаганлар диққатига

Маълум автомобиллар учун онлайн савдо якунлангач, тармоқларда арзонроқ нархда машина сотиб олиш орзусида юрган минглаб ҳамюртларимиз телефон ва компютерлари қаршисидан жилишмаганликларига қарамай, UzavtoSavdo онлайн тизимидан шартнома олишолмаганликларини маълум қилишганди. Шунча кўргиликлардан сўнг, “хай майли, бу йилги насиб қилмаган бўлса, кейинги йилга-да”, дея атрофидагилардан тасалли олганларни, афсуски, яна бир эҳтимолий нохушлик кутиб турибди. Кейинги йилда автомобиль сотиб олиш бу йилгиданда қийинлашиши мумкин. 

Совуқ янгилик

Иқтисодчи Отабек Бакиров Телеграмдаги саҳифаси орқали халқимиз учун нохуш бўлган бир янгиликни очиқлади. Пост “биз соддалар ҳаво транспорти мисолида бошқа монопол бозорларда ҳам вазият юмшатилишига умид қилиб турган бир пайтда, Ўзбекистонга автомобиль ва электромобиль импортини чеклаш ва қаттиқлаштириш йўлида навбатдаги қадамларни қўйишмоқчи.”, — деб бошланади.

Янги йил “туҳфаси”

Унга кўра, жамоатчиликдан яширин ҳолда ҳукумат идораларида ёпиқ муҳокама этилаётган лойиҳага кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йил давомида фақат битта автомобиль олиб кела олишлари кўзда тутилади. Шунингдек, жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобиль импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.

Арзон электромобиллар энди туш

Бундан ташқари, автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади (эски даврда шундай чеклов мавжуд бўлган) ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади. “Яъни, содда тушунтирганда, энди сизга бошқа тадбиркорлар BYD ё Chevrolet, Kia расмий дилерларидан арзонроқ шартларда электромобиль ва автомобиль олиб кириб бера олишмайди.”, — деб ёзади Бакиров.

Теги :
Avto