$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда Cobalt етакчилиги давом этади

Cobalt Кобалть

Ўтган икки йил давомида 172 699 та Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Бироз аввал 3 та автомобиль моделига 171 200 дан ортиқ шартномалар тузилди. Қизиғи, шундан 71 мингтаси яна Cobalt автомобилига тўғри келган. 

 UzAuto Motors матбуот хизмати маълумотига кўра, Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг 2024 йилдаги ички бозорга йўналтирилган ҳажми учун контрактация якунланган.

Онлайн савдо тугади

25–27 декабрь кунлари оммабоп автомобиллар контрактацияси даврида, UzAutoSavdo платформасидан фойдаланган ҳолда жами 171 200 дан ортиқ шартномалар муваффақиятли тузилган. UzAutoSavdo онлайн-савдо тизимида 7 000 киберҳужум кузатилиб, ушбу вақт оралиғида 3 млн.дан ортиқ фаол сеанслар қайд этилган. Шу билан бирга, ушбу давр мобайнида компаниянинг Call-маркази томонидан 3 000 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, кўриб чиқилган.

Қайси автомобиль харидоргир?

Автомобиллар ичида энг тез шартнома тузилгани Cobalt бўлди. Маълумот учун, кеча Chevrolet Cobalt автомобилларининг 2024 йилдаги бутун ҳажми учун шартномалар тузилиб, 26 декабрь соат 20:30 ҳолатига кўра, Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун жами 98.3 мингдан ортиқ шартномалар тузилгани ва уларнинг 95 фоизи, айнан, Cobalt автомобилига тузилгани очиқланганди.

Бундан келиб чиқсак, ўзбекистонликларда, асосан, Chevrolet Cobalt автомабилига талаб юқорилиги намоён бўлади.

Энг қулай автомобиль модели

 21 декабр куни сайтимиз орқали давлат автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилда энг кўп ишлаб чиқилган автомобиль моделлари билан таништирган эдик. Унга кўра, топ-3 лик қуйидагича эди:

— “Cobalt” – 104 575 дона

— “Damas” – 79 819 дона 

— “Lacetti-Gentra” – 74 163 дона

2022 йилги учлик ҳам ўша-ўша автомобиллардан ташкил топган:

— “Cobalt” - 101 617 дона

— “Lacetti-Gentra” - 87 105 дона

— “Damas” - 72 235 дона  

2021 йилда 236 667 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган бўлиб, қизиғи, юқоридаги рейтинг 2021 йилда ҳам икки модель ўзаро жой алмашганини инобатга олмаса, деярли, ўзгармаган.

— “Cobalt” - 71 082 дона 

— “Damas” - 55 068 дона 

— “Lacetti-Gentra” - 51 061 дона

“Ўйин” тугамади

Шартномалар тузиб бўлинди. Энди навбат кутилганидек, “олиб-сотар”ларга. Ижтимоий тармоқларда Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг шартномалари олди-сотдиси бошланиб кетди. Ҳозирда Olx платформасида шу каби эълонларни жуда кўп учратиш мумкин. Сотувчилар Cobalt шартномаси учун 200 доллардан 500 долларгача, Damas учун эса 100 доллардан 200 долларгача сумма талаб қилмоқда.