$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Uzbekistan Airways” эртадан халқаро парвозларини тиклаяпти

“Uzbekistan Airways” эртадан халқаро парвозларини тиклаяпти

“Uzbekistan Airways” АЖ қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам парвозлар босқичма-босқич қайта тиклашини эълон қилди:

Тошкент-Дубай-Тошкент — 4-сентябрдан жума кунлари ҳафтада 1 марта;

Тошкент-Франкфурт-Тошкент — 10-сентябрдан пайшанба кунлари ҳафтасида 1 марта;

Тошкент-Олмаота-Тошкент — 11-сентябрдан жума кунлари ҳафтада 1 марта;

Тошкент-Бишкек-Тошкент — 14-сентябрдан душанба кунлари ҳафтасида 1 марта;

Тошкент-Истанбул-Тошкент — 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябр;

Эндиликда йўловчилар COVID-19 учун PCR  усули билан инглиз ёки рус тилларида топширилган синовнинг манфий натижаларини парвоздан камида 72 соат олдин тақдим этишлари керак. (Синовнинг манфий натижаси бўлмаган тақдирда, йўловчиларни парвоз учун рўйхатдан ўтказиш рад этилади).

Агар Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркиядан мунтазам қатновлар билан келган йўловчилар COVID-19 учун тест натижалари манфий бўлган сертификатга эга бўлса, термометриядан ўтишлари ва ўзларини 14 кун изоляция қилиш мажбуриятини олган ҳолда анкета тўлдиришлари керак бўлади:

Изоляция

— Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - доимий яшаш жойида

— Чет эл фуқаролари учун – Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш жойида амалга оширилади.

Келгандан сўнг иситмаси ёки бошқа аломатлари бўлган йўловчилар “Тошкент” аеропортида кўрикдан ўтказилади. PCR тестининг ижобий натижаси бўлган йўловчилар даволаниш учун касалхонага ётқизилади.

Юқоридаги мамлакатларга учиш ниятида бўлганлар борадиган мамлакатнинг санитария талабларини мустақил равишда аниқлаб олиш ва авиачипта сотиб олишдан олдин, юқорида кўрсатилган мамлакатларга кириш ҳуқуқини берадиган тегишли асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш зарур бўлади.