$
 10500.81
27.61
 12682.88
-113.28
 142.66
1.37
weather
+4
Кечаси   -5°

Ўтиш ўйини қандай форматда ўтади?

Ўтиш ўйини қандай форматда ўтади? Ўтиш ўйини

Хабарингиз бор, Про лигада 2-ўринни эгаллаган «Нефтчи» ҳамда Суперлиганинг 13-жамоаси бўлган «Андижон» иштирокидаги ўтиш учрашуви 15 декабрь куни «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.

Ўтиш ўйинининг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймларга навбат берилади. Агар, экстра таймларда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар cериасига мурожаат этилади.

Жамоаларга 5 нафар футболчи алмаштириш учун рухсат берилган. Бунда дастлабки 90 дақиқа ичида футболчи алмаштириш учун ҳар бир жамоага 3 тадан имконият тақдим этилади. Ўйин қўшимча таймларга қадар этиб борса, яна 1 мартадан футболчи алмаштириш мумкин бўлади. Умумий ҳисобда захирадан майдонга тушган футболчилар 5 нафардан ошмаслиги керак.

Ушбу беллашувни Илгиз Танташев бошқариб боради.