$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичида фидокорона меҳнат қилган шахслар ёши ва сони маълум бўлди

1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичида фидокорона меҳнат қилган шахслар ёши ва сони маълум бўлди

1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида фидокорона меҳнат қилган нуронийлар 16 429 нафар киши бўлиб, уларнинг 9964 нафари ёки 60,6 фоизини аёллар ташкил қилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида 2 447 нафар (шундан, 1 340 нафари аёллар), Фарғона вилоятида 2 178 нафар (шундан, 1 489 нафари аёллар), Сурхондарё вилоятида 2 077 нафар (шундан, 1 031 нафари аёллар), Наманган вилоятида 1 361 нафар (шундан, 874 нафари аёллар), Андижон вилоятида 1 263 нафар (шундан, 828 нафари аёллар), Самарқанд вилоятида 1 234 нафар (шундан, 660 нафари аёллар), Тошкент вилоятида 1 155 нафар (шундан, 742 нафари аёллар), Тошкент шаҳрида 1 116 нафар (шундан, 854 нафари аёллар), Хоразм вилоятида 984 нафар (шундан, 654 нафари аёллар), Бухоро вилоятида 732 нафар (шундан, 420 нафари аёллар), Жиззах вилоятида 566 нафар (шундан, 284 нафари аёллар), Навоий вилоятида 532 нафар (шундан, 318 нафари аёллар), Қорақалпоғистон Республикасида 430 нафар (шундан, 272 нафари аёллар) ва Сирдарё вилоятида 354 нафар (шундан, 198 нафари аёллар).

1941-1945 йиллардаги меҳнат фахрийларининг 659 нафари ёки 4,0 фоизи 100 ёшдан катталар ва 15 590 нафари ёки 96,0 фоизи 86 ёшдан 100 ёшгачага бўлган нуронийлар. Хусусан, 100 ёш ва ундан катта ёшдагилар Қашқадарё вилоятида 119 нафарни (27 нафари эркак), Сурхондарё вилоятида 107 нафарни (24 нафари эркак), Фарғона вилоятида 70 нафарни (4 нафари эркак), Наманган вилоятида 56 нафарни (1 нафари эркак), Самарқанд вилоятида

53 нафарни (10 нафари эркак), Андижон вилоятида 48 нафарни (3 нафари эркак), Тошкент вилоятида 40 нафарни (2 нафари эркак), Бухоро вилоятида 32 нафарни (8 нафари эркак), Хоразм вилоятида 32 нафар аёлни, Жиззах вилоятида 28 нафарни (3 нафари эркак), Навоий вилоятида 21 нафарни (3 нафари эркак), Тошкент шаҳрида 20 нафарни (2 нафари эркак), Қорақалпоғистон Республикасида 17 нафар аёлни ва Сирдарё вилоятида 16 нафарни (3 нафари эркак) ташкил қилади.

1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида фидокорона меҳнат қилган шахсларнинг пенсиясига, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама ҳақ ва уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўлови жорий этилган.