$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Адвокатлик обрўли касб аммо четдан катта босим дегани — ўн йиллик касбидан воз кечиб, бошқа соҳада ўзлигини топган аёл ҳикояси

Адвокатлик обрўли касб аммо четдан катта босим дегани — ўн йиллик касбидан воз кечиб, бошқа соҳада ўзлигини топган аёл ҳикояси

Умида Абдуллаева, 39 ёш

Тиббий маълумотли амалиётчи косметолог

Мени "яхши" қиз қилиб тарбиялашган...

Ёшлигимдан мени яхши қиз бўлишим, ўзимни қанақа тутишим ҳақида қулоғимга роса қуйилган. Бошқаларни хафа қилмаслик учун уларга гап қайтармасликни, меҳмондўст бўлишни(чарчаб турган бўлсам ҳам) ва яна кўплаб шунақа "керак"лар остида оилаларда қизлар тарбия олишмоқда.

Жамиятдаги аёл "ўрни" ҳамма учун аниқ - бу уй бекаси бўлиш, фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш. Аммо замон ўзгариб, бугунги кунда аёллар ҳаётнинг, жамиятнинг барча соҳаларида фаолият олиб боришмоқда ва аёл ўрни серқирра бўлиб бормоқда.

Отамга универститетга ўқишга қирмоқчилигимни айтганимда норозилик билдириб, қиз бола ўқиши шарт эмаслиги, кирган тақдиримда ҳам контракт тўламасликларини айтганлар.

Аммо мен ўқишим ҳаётда мустақил бўлишим учун олий маълумотли бўлишим кераклигини яхши билардим. Ва омадим келиб ўқишга бюджетга кирдим. Универститетни аъло баҳоларга тугатиб, жиноий ишлар бўйича адвокат бўлиб ишладим.

Адвокатлик — шундай касбки, унда аёллар фикри кўпинча инобатга олинмайди, улар фикри шубҳа остида қолади, эркакларникига нисбатан.

Йиллар давомида жиноий ишлар билан шуғулланиб, шуни билдимки: ҳа, тўғри бу даромадли иш (ўзимга машина сотиб олдим

10 йил ишлаб), ҳа бу обрўли (аёл ва жиноий ишлар - ҳурматга лойиқ), аммо, бу “четдан" ўта катта босим ҳам дегани. Ва агар мен "ўзлигимни" йўқотишни хоҳламасам ўз ҳақиқий жойимни топишим лозим. 10 йил ишлаб адвокатлик иши билан шуғулланишни давом эттиришни хоҳламадим.

Кўпгина аёлларда ҳаёти давомида эртами кечми ҳаётда ўз ўрнини қандай топиш саволи пайдо бўлади. "Мен кимман?", "Ҳаётда нимага эришдим?", “Бошқалардан устунлигим нимада?" каби саволларга жавоб излайди.

Агар шу саволларга вақтида жавоб топаолмас экан, уни ҳаётдан қониқмаганлик ҳисси қамраб олади ва оқибатида ҳаммадан ва ҳамма нарсадан кўнгли совийди.

Ҳозир касбимни ўзгартирдим ва яхши кўрган ишим билан шуғулланиб, ўз истакларимни амалга оширяпман. Агар ўша пайтда ниятимни амалга оширмаганимда, бугун уйда бошқаларнинг фикрига кўшилиб ўтирган бўлардим.

Ёнимга кўп ёш қизлар ва аёллар келишади. Улардан кимдир ўз келажагини қура олган, муваффақиятга эришиб яхши даромад топади, кўп саёҳат қилади.

Ораларида ўзликларини топаолмай чуқур қўрқув ва депрессияга тушиб қолганлари ҳам бор. Кўп ҳолатларда улар ўқишга қизиқишмаган ҳам. Ва бугунги кунда барча камситиш ва хиёнатларга чидаб, маблағсиз қолишдан қўрқиб яшаб келишмоқда.

Айнан шу сабабли қиз бола олий маълумотли, бирор-бир касб эгаси бўлиши шарт деб ҳисоблайман. Келажакда шундай тазйиқлар ва кўрқувлар остида қолмаслиги учун ҳам. Аёлнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши бу барча орзу ва истакларига етишиши, ички потенциалини руёбга чиқариши. Қизларни ўзини яхши кўришни, ҳурмат қилишни ўргатиб тарбиялаш керак. Инсон ўзи устида қанча кўп ишласа, шунча ўзига бўлган ишончи ортади ва жамиятга керакли эканлигини ҳис қилиб яшайди.

Теги :
Jamiyat