$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 68 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Тошкентда коронавирусга чалинган 68 ёшли бемор вафот этди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли фуқаро (аёл) жорий йил 25 июндан 14 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида даволанган.

15 июль куни унда “COVID-19” тасдиқланган ва у ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг оғир кечиши ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши ҳамда полиорган етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, инфарктдан кейинги кардиосклероз, қандли диабетнинг оғир кечиши каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бироқ олиб борилган муолажаларга қарамай беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.


Теги :
Jamiyat