$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

ЎФА баёнот берди

ЎФА баёнот берди ЎФА

Кеча Фарғона шаҳрида Про лиганинг 20-туридан ўрин олган «Нефтчи» (Фаргона) – «Турон» (Яйпан) учрашуви бўлиб ўтди. Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида ўтган мазкур баҳснинг якунида учрашув ҳакамларига нисбатан қўпол ва тажовузкор муносабатда бўлиб, уларга тан жароҳати етказилди.

Мазкур ҳолат бўйича ЎФА мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди ва Фарғонага етиб борди.

У ерда Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Нефтчи» – «Турон» учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур учрашув якунида юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари бошланди.

Бунда ҳакамларнинг фаолияти, иккала жамоа футболчилари ва мураббийларнинг ҳамда томошабинларнинг хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда.

Яқин вақт ичида суриштирув ишлари якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

Cпорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat