$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 74 % га етди

Кеча коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

2020 йил 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202 тага кўпайиб 31 747 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 46 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли аёл ва Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кайд этиш жоиз, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 526 нафар, Тошкент вилоятида 136 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 10 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, жами 712 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 23 704 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 74 фоизга етди.

Ҳозирда 7 839 нафар беморга шифокор томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Теги :
Jamiyat