$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Туркияда Жалолиддин Мангубердининг рамзий мақбараси қурилади

Фото: Oyina.uz Фото: Oyina.uz

Хоразм вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан 8–15 ноябрь кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими, Жалолиддин Мангуберди фонди, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Урганч давлат университети, Маъмун университети, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида «Жалолиддин Мангуберди изидан» илмий-маърифий экспедиция ташкил этилди.

Экспедиция аъзолари Туркиянинг Истанбул, Диёрбакир вилоятларида бўлиб, кутубхоналар, музейларда ҳамда Жалолиддин Мангуберди ўлдирилган ва дафн этилган Ҳазро элчасидаги Айн-Дор қишлоғи, Силван (Маёфариқин) шаҳарларида ўрганиш ишларини олиб борди. Ишчи гуруҳ аъзоларини Диёрбакир вилояти ҳокими Вали Али Иҳсан Су ҳамда Силван шаҳри ҳокими Ҳасан Ўғуз қабул қилди.

Ҳасан Ўғуз Силванда Жалолиддин Мангубердининг рамзий мақбарасини қуришдан ташқари кўчаларидан бирига Жалолиддин Мангуберди номини беришни, унинг номи остида хиёбон ташкил қилиш режаси ҳақида делегация аъзоларига гапирди.

Жалолиддин Мангуберди дафн этилган жой Силван шаҳрининг Бурж ул-Малик қисмида олиб борилган ўрганишлар юзасидан ўзбек ва турк олимларидан иборат комиссия хулосаси тайёрланди.

Теги :
Jamiyat