$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси собиқ раҳбари вафот этди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси собиқ раҳбари вафот этди А. Шарапов

2016 - 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси сифатида фаолият юритган Анвар Шарапов вафот этди. Бу ҳақида Қумита Матбуот хизмати хабар қилди.  

У фаолияти давомида қатор давлат идораларида, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида (1993 - 2014 йиллар), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида (2014-2016 йиллар), Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, А. Шарапов 2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган ва бир йил мобайнида туризм соҳасидаги қатор ислоҳотларга бошчилик қилган, “Дўстлик” ордени ва “Жасорат” медали билан мукофотланган.

Марҳумнинг яқинлари ва оила аъзолариган чуқур ҳамдардлик ва таъзия билдирамиз!