$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ТЎРАҚЎРҒОН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИДА ЯНГИ КИМЁ ЛАБОРАТОРИЯСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

ИЭС 32

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари доирасида янги кимё лабораторияси ташкил қилинди.

Янги кимё лабораториясини ташкил этиш бўйича ишлар хўжалик услубида станция мутахассислари томонидан амалга оширилди ҳамда қисқа муддатда якунланди. Мазкур кимё лабораториясини ташкил этишдан мақсад – кимё цехи мутахассислари учун чуқур таҳлиллар ва ўрганишлар, шунингдек илмий тадқиқотларни тизимли равишда олиб боришлари учун шароит ва имкониятларни яратишдан иборатдир. Ҳозирги кунда цех таркибидаги мавжуд кимё лабораториясида асосан ишчи вахталари давомида суткалик оператив кимёвий таҳлиллар ва ўрганишлар олиб борилмоқда. 

- Янги кимё лабораториясининг ташкил қилиниши билан Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида сув тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш, техник ва чиқинди сувлар параметрларини ўрганиш, сув-буғнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича чуқур таҳлиллар ҳамда илмий тадқиқотлар ўтказиш мумкин бўлади. – дейди лабораториянинг ташкил этилишида амалий ёрдам кўрсатган “Ўзэнергосозлаш” масъулияти чекланган жамияти сув-кимё цехи бошлиғи Ахмаджон Мирхамидов. 

Ҳозирги кунда янги лабораторияни зарур асбоб-ускуналар, бошқа махсус инвентарь ва кимёвий таҳлиллар учун идишлар билан жиҳозлаш бўйича “Ўзэнерготаъминлаш” АЖ корхонаси билан иш олиб борилмоқда. 

Иссиқлик электр станцияларида, хусусан, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида ўрнатилган қимматбаҳо ускуна ва жиҳозларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш ўта муҳим вазифа ҳисобланади, бунинг учун сув тайёрлаш тизими пухта ишлаши, шу жумладан, бирламчи сувни тозалаш ва сув тайёрлаш бўйича доимий таҳлилий изланишлар олиб борилишида янги ташкил этилган кимё лабораториясининг ўрни сезиларли бўлади, деб ўйлайман, - дейди Тўрақўрғон ИЭС кимё цехи бошлиғи ўринбосари Мавлуда Темирбекова.