$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда транспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда транспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилиши мумкин

Транспорт воситаси двигателининг қувватига қараб, унга эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» Ҳукумат қарори лойиҳасида сўз боради. Ҳужжат Молия вазирлиги томонидан тайёрланган.

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этиши мумкин бўлади.

Бунда давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар, шунингдек, темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти ҳамда ногиронлар учун махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларига йиллик йиғимлар ўндирилмайди.