$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Эски Тоштурма” сотиляпти. Сотихи 15 минг доллардан

“Эски Тоштурма” сотиляпти. Сотихи 15 минг доллардан

OLX.uz платформасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ҳудудида жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси (эски Тоштурма) ҳудуди иккиламчи бозор шароитида сотувга қўйилганини билдирувчи эълон жойлаштирилди.

Эълонда собиқ Тоштурма ҳудуди кўрсатилган 300 сотихлик ер майдони сотувга қўйилганини кўриш мумкин. Майдоннинг ҳар бир сотихи 15 минг АҚШ долларига баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда мазкур иншоотдаги маҳбуслар Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилган янги ҳибсхонага кўчирилганди. Жорий йилнинг март ойида Ҳукуматнинг тегишли қарори билан мазкур ҳудуд Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилганди. 2019 йилда эса бу ердаги барча иншоотлар бузиб ташланган.



Теги :
Jamiyat