$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 55 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Коронавирусга чалинган пойтахтлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 55 ёшли фуқарода (эркак) жорий йил 19 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бемор, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония, семизлик 3 даража каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat