$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Расман: Тошкент 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади

Расман: Тошкент 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади Тошкент Осиё ўйинларини қабул қилади

Ўмоннинг Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг навбатдаги Бош Ассамблеяси ўз ишини якунламоқда.

Kеча Отабек Умаров ООКнинг вице-президенти бўлиб сайланган эди. Бугун Отабек Муҳаммадалиевич Бош Ассамблеяда расман ООКнинг раҳбарияти қаторидан жой олди. Тадбир давомида кун тартибидан ўрин олган масалалардан бири – 2025 йил қитъамизда ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларининг мезбони ва ООК ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлди.

Ассамблеяда Тошкент шаҳрининг 2025 йил бўладиган IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши расман тасдиқланди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳамда ООК ўртасида мусобақанинг ўтказилиши борасида шартнома имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби, “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинлари директори Ойбек Касимов ҳамда Қўмитанинг раис ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари қатнашишди. Тошкентнинг 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши юзасидан тузилган шартномага ООК президенти Шайх Аҳмад Аҳ Фаҳад Ал Сабах, ООК вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Иззатбек Джураев имзо чекишди.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat