$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент шаҳрининг катта қисмига иссиқлик энергиясини етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг катта қисмига иссиқлик энергиясини етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг катта қисмига вақтинча иссиқлик энергиясини етказиб бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, бугун Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келганлиги сабабли қуйидаги манзилларда жойлашган барча аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатилди.

Жумладан, қуйидаги ҳудудларда иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатилди:

— Себзор кўчаси;

— Ғафур Ғулом кўчаси;

— О.Бобожонов кўчаси;

— Қора Қамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/5, 2/1мавзелари;

— Мухбир кўчаси;

— Ниёзов кўчаси;

— А.Ҳидоятов кўчаси;

— Ц-12, Ц-15, Ц-16, Ц-17 мавзелари.

Маълумот ўрнида, айни пайтда иссиқлик тармоғидаги аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу манзилга зарур техника ва ишчи-мутахассислар жалб этилган.