$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатяпти

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатяпти

Қўшни Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистон давлатларига электр энергияси етказиб беришни тўхтатмоқда. Бу ҳақида Тожикистон раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган ҳукумат мурожаатида маълум қилинди.

Ҳукумат буни иқлим ўзгариши натижасида 2019-2020 йиллирда ёғингарчиликнинг кам бўлиши оқибатида Вахш ва Панж дарёларида сув захираси қарийб 50 % га камайиб кетгани билан изоҳламоқда.

“Шу сабабли, Тожикистон ҳукумати халқаро шартномаларни муддатидан аввал тўхтатишга, Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасига электр энергияси етказиб беришни тўхтатишга мажбур бўлди”, деяилади мурожаатда.

Тожикистон қўшниларидан ташқари, мамлакат ичкарисида ҳам электр энергияси етказиб беришга чекловлар ўрнатяпти.

Хусусан, мурожаатда аҳолидан “Барқи тожик” компанияси томонидан Нурек сув омборида кўпроқ сув захира қилиш учун электр энергияси таъминотига ўрнатилаётган чекловларни тўғри қабул қилишни, электр энергиясини ишлатишда тежамкор бўлишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Ўзбекистон Тожикистон Республикасининг “Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув чиқариш учун 1,5 млрд. сўм ажратиши ҳақида хабар берилганди.