$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Тожикистондан сув олиш учун 1,5 млрд. сўм ажратилади

Тожикистондан сув олиш учун 1,5 млрд. сўм ажратилади Тожикистондан сув олиш учун 1,5 млрд. сўм ажратилади

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилишича, Сирдарё ҳавзасига боғланган майдонларни қўшимча суғориш учун Тожикистондаги сув омбордан сув олинади.

Жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги шароитида Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини Тожикистон Республикасининг “Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув чиқариш орқали сув билан таъминлаш мақсадида Тожикистон томонига моддий-техник ресурслари етказиб берилади ва ирригация тадбирлари амалга оширилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли фармойиши имзоланган.

Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилади.

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ушбу моддий-техник ресурсларни Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг тегишли ташкилотига қайтариб олмаслик шарти билан топширади. 

Теги :
Иқтисодиёт