$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғоналик фуқаро хонадонидан 56,1 млн сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёллар қўлга олинди

Фарғоналик фуқаро хонадонидан 56,1 млн сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёллар қўлга олинди

Фарғона вилоятидаги фуқаро хонадонидан 56,1 млн сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган 3 нафар аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 18 октябрь куни Учкўприк тумани Бегбўтасой қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 октябрь куни соат 12:00 дан 14:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги жавондан нархи 56.100.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "б,г" (ўғирлик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н. ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.