$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Тест ечишга бериладиган вақт 2 соатгача қисқартирилди

тест

Олий таълим муассасаларига кириш имтоҳонларида абитуриентларга тест саволларини ечиш учун бериладиган вақт 2 соатгача қискартирилди. Бу ҳақида АОКА ҳузуридаги штабда ўтаётган брифингда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди.

ДТМ раҳбари буни тест синовларининг аввалгидек 3 эмас, 2 та фандан ўтказилиши билан изоҳлади. Шу сабабли тестларни ечишга 3 соат эмас, 2 соат вақт берилаётганини айтди.

“Шароитдан келиб чиқиб, қўшимча фанлар олиб ташланди. Бундан ташқари, тест синовлари анча соддалаштирилган ва осонлаштирилган”, – дейди у.

Абитуриентлар 2 та фандан жами 60 та тест саволига жавоб топади. Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади. Эрталабки сменалар соат 8:00да бошланиб, 10:00да тугайди, кечки сменалар эса соат 17:00да бошланиб, 19:00да якунланади.

Абитуриентларга бир марталик ҳимоя воситаларига қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади. 

Теги :
Жамият