$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ: Ширин шаҳрида “Ўзбекистон ёшлари форуми” ўтказилди

Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ: Ширин шаҳрида “Ўзбекистон ёшлари форуми” ўтказилди. Мазкур форум доирасида замонавий архитектура ечимлари асосида бунёд этилган “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди.

Ёшлар маркази Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ томонидан бунёд этилди. Ширин шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон ёшлари форуми” доирасида унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Ёшлар маркази” – Замонавий архитектура ечими асосида бунёд этилган, ҳар томонлама қулайликка эга, шинам, энг асосийси Ширин шаҳри ёшлари орзусидаги марказ. Ундан “Cоwоркинг”, “ИТ-парк”, “Ахборот ресурс маркази”, “Маданият уйи”, “Боок cафе” ва Ёшлар агентлиги биноси ўрин олган. Бу эса ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини намоён этишлари, билим олишлари, эркин мулоқот орқали ўзаро тажриба алмашишлари, ўйлантираётган у ёки бу масала бўйича муҳокамалар ўтказишлари учун яхши имконият дегани.

Тантанали очилиш маросими “Раҳбар ва ёшлар” учрашувига уланиб кетди. Унда Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ, Сирдарё вилояти ҳамда Ширин шаҳри ҳокимлиги мутасаддилари қатнашдилар.

Учрашувда энергетика тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг каттагина қисмини ёшлар ташкил этиши, улар ўз билим ва салоҳиятлари билан соҳада улкан марраларни забт этиш учун муносиб база эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, иштирокчилар ҳам соҳада фаолият юритаётган ёшларни рағбатлантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва турли мусобақалар ташкил этиш орқали соғлом рақобатни ривожлантириш борасидаги таклифларни билдириб ўтдилар.

Мазкур таклифлар ижросини таъминлаш бўйича шу жойнинг ўзида тегишли топшириқлар берилди.

Тадбир якунида ёшлар ва раҳбарлар иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ёшлар маркази” ҳудудига 200 тупдан ортиқ мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Форум доирасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида “Энергетиклар марафони” ташкил этилди. Унда “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ ва филиаллари, энергетика, нефт-газ ва геология корхоналари ёшлари 3 км масофани босиб ўтдилар.

Шунингдек, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда ёшлар учун бир нечта манзилларга пресс-тур ташкил этилди.

Жумладан, тадбир қатнашчилари ва иштирокчилари Сирдарё иссиқлик электр стансияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Дарвоқе, Сирдарё ИЕСнинг биринчи энергоблоки ишга тушганига ўтган 2022-йилда 50 йил тўлди. Мазкур корхона нафақат мамлакатимиз балки бутун Марказий Осиёдаги энг йирик электр стансия ҳисобланади. Корхонада жами 10 та энергоблок мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда суткасига ўртача 42 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, стансияда ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергиясини иқтисод қилиш мақсадида муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган. Ҳозирда электр стансияда жами сиғими 2400 литрга тенг бўлган 12 та қуёш сув иситиш қурилмалари ишламоқда. Жорий йилнинг феврал ойида эса қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоелектр стансияси ишга туширилди.

Кейинги манзил Сирдарё ИЕСга ёндош ҳудудда, Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг “АCWА Поwер” компанияси томонидан қурилаётган қуввати 1 500 МВт бўлган “АCWА Поwер Сирдарё” ИЕС бўлди. Учрашув корхона бош директори ва муҳандислари иштирокида ўтди. Унда ёшлар ва ОАВ вакиллари қатнашдилар. Тақдимот давомида электр стансиянинг қурилиш жараёни, унинг техник имкониятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Маълумот ўрнида, стансия Президентимизнинг 2020-йил 10-августдаги “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр стансияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қурилмоқда. Корхонада йилига ўртача 12 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Энергетика соҳасига замонавий технологияларнинг жорий этилиши малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади. Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ тасарруфидаги Ширин энергетика коллежи касб-ҳунарга ўргатиш, соҳа ва тармоқларни етук, салоҳиятли мутахассис кадрлар билан таъминлашда етакчилик қилиб келмоқда. Тадбир қатнашчилари ўқув масканида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, ўқув амалиёти билан яқиндан танишдилар.

Коллеж 660 ўринга мўлжалланган. Бу ерда Саудия Арабистонининг “АCWА Поwер” компанияси буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Жами 2,8 млн долларлик 19 та замонавий устахона, 4 та лаборатория ва ётоқхона барпо қилинган. Таълим сифатини ошириш, ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида муассаса ҳудуди тўлиқ WиФи билан таъминланган.

Ҳозирда коллежда Иссиқлик электр стансиялари турбина қурилмаларини ишлатиш, Электр стансиялари ускуналарини таъмирлаш бўйича чилангар, Электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр ҳамда Ахборот воситалари машиналари ва компютер тармоқлари оператори каби ўндан ортиқ йўналишлар бўйича ёшларга таълим берилмоқда.

Ўз атрофига эртанги кунга ишонч билан қарайдиган, мақсади аниқ, шижоатли ёшларни бирлаштирган “Ўзбекистон ёшлари форуми” ўзбек эстрадасининг ёш ижодкорлари иштирокидаги гала консерти билан якунланди. Умуминсоний қадриятлар, она ватанга муҳаббат ғоялари асосида ижро этилган куй-қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда отилган мушаклар иштирокчиларга ўзгача кайфият улашди.

Реклама