$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Хоразмда террорчилар сафига қўшилишга уринган 4 нафар йигит қамалди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Хоразм вилояти Хива шаҳрида яшовчи 4 нафар 2002-2004 йилларда туғилган ёшлар “Р.Ж.”, “С.О.”, “К.М.” ва “Х.А.”лар террорчилар сафига қўшилишга уринганликлари учун қамоққа олинди.

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ёш йигитлар интернетда “Содиқ Самарқандий”, “Абдуллох Бухорий” ва “Абдуллох Зуфар” тахаллусидаги шахсларнинг маърузаларини тинглаши оқибатида ақидапарастлик ғоялари таъсирига берилган ҳамда Сурия ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш фикри туғилган. Шу мақсадда, йигитлар кейинчалик Интернет орқали террорчилик ташкилотлари аъзолари билан алоқа ўрнатиб, уларнинг йўл-йўриғи ва кўмагида жангарилар лагерига чиқиб кетишни режалаштирган.

Мазкур фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг 2022 йил 22 июль кунидаги ҳукмига биноан ушбу шахслар турли муддатларга жиноий жавобгарликка тортилди.

"Ватандошларимиздан муқаддас динимизни бузиб талқин қилаётган юқоридаги каби “мафкурачи”ларнинг гўёки “чиройли” маърузалари таъсирига берилмасликларини сўраймиз. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай тарғибот ресурсларидан фойдаланиш амалдаги қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз", дейилади ИИБ хабарида.

Теги :
Jamiyat