$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Қирғизистон вазирлари “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли масаласини муҳокама қилишди

темир йўл2 темир йўл2

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси Транспорт вазири Жанат Бейшеновнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида Uz24`нинг Транспорт вазирлигидаги манбалари хабар берди. 


Маълум бўлишича, унда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. 


“Томон учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда йўналиш маршрутини танлаш, техник ва молиявий шартлар билан боғлиқ аниқ масалаларни муҳокама қилиш учун видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида келишувга эришилди”, дейилади хабарда.  


Келгуси ҳафтада, Хитой томони билан келишилган ҳолда лойиҳанинг амалий масалаларини ҳал қилишни тезлаштириш юзасидан вазирлар даражасида навбатдаги видеоконференция алоқа шаклида онлайн учрашув ўтказиш мумкинлиги, айтилмоқда.      


Бундан ташқари, Марказий Осиё ва Осиё – Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо алоқаларини оширишда муҳим бўлган Ляньюньган – Ланьчжоу – Қашғар – Иркиштом – Ўш – Андижон мультимодал транспорт йўлагидан самарали фойдаланиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.


Мулоқот якунида томонлар Хитой шаҳарлари, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйлаб ҳаракатланаётган, Хитойнинг Иркиштом шаҳридан Ўш темирйўл станциясигача юкларни контейнерда етказиш ва бу ерда блок-поездларни шакллантирган ҳолда сўнгги манзилга юк етказиб бериш занжирининг узилишларсиз фаолият юритишини ташкил қилиш, транспорт воситаларининг тўсиқларсиз ўтишини таъминлашга келишиб олишган.