$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Талабалар учун арзон интернет трафиклари ажратилади

Талабалар учун арзон интернет трафиклари ажратилади

Маълумки, жорий йилда мактаб ва ОТМларда дарслар онлайн давом этиши кутилмоқда. Ўтган ўқув йили сўнгида пандемия туфайли дарслар онлайн ташкил этилиб, сифатсиз интернет, айниқса, чекка ҳудудларда алоқанинг яхшимаслиги бир қатор муаммоларни келтириб чиқарган ва кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

Аввал хабар берилганидек, кеча 6 август куни, Шавкат Мирзиёев бошчилигида олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат шарқшунослик университети ректорининг таклифини инобатга олган ҳолда тегишли мутасаддиларга чекка ҳудудларни ҳам тезроқ интернет билан таъминлаш ва талабалар учун арзонлаштирилган интернет трафиклари ажратиш бўйича топшириқ берди.

— Талабалар билан доимий мулоқотдамиз, янги ўқув йилини бошлашда нималарга эътибор бериш ҳақида таклифлар оляпмиз. Пандемия сабаб ўтган йили иккинчи семестрни онлайн тарзда ташкил қилдик, ҳимояларни ўтказдик. Лекин шундан сўнг кўпчилик талабаларда ўзига хос таклифлар ва талаблар юзага келди. Агар янги ўқув йилини биз онлайн бошлайдиган бўлсак, чекка қишлоқларни ҳам интернет билан таъминлаш масаласини ҳамда талабалар учун муҳим бўлган арзонлаштирилган интернет трафикларни ажратиш борасида мурожаат қилдим ва Президентимиз тегишли мутасаддиларга бу бўйича топшириқ бердилар. Ўйлайманки, бу ҳаммамиз учун жуда ҳам қулай шароитни вужудга келтиради, – дейди Гулчеҳра Рихсиева.

Теги :
Jamiyat