$
 12749.75
7.99
 14142.02
106.97
 140.25
0.4
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонлик талабалар Ватанга қайтарилди

Ўзбекистонлик талабалар Ватанга қайтарилди Фото ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ватанга қайтарилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган мазкур талабалар белгиланган тартибда карантинга олинади. Сўнг оиласи бағрига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу талабалар Ўзбекистонга қайтаришни сўраб Бош вазир Абдулла Ариповга мурожаат қилишган эди.

Теги :
Жамият