$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19 ўзбекистонликлар турмушига қандай таъсир кўрсатди? Жаҳон банки тадқиқот ўтказди

COVID-19 ўзбекистонликлар турмушига қандай таъсир кўрсатди? Жаҳон банки тадқиқот ўтказди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Ўзбекистон фуқароларини тинглаш" лойиҳаси доирасида "COVID-19" нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари бўйича тадқиқот ўтказди.

Тадқиқот натижаларига кўра ўтган ойида аҳолининг бандлиги олдинги даражаларга қайтишда давом этган. Камида битта оила аъзоси бўлган уй хўжаликларининг иш билан бандлик даражаси апрель ойида кескин (40 фоиз) қисқарган бўлса-да, кейинчалик июнь ойида 33 фоизга кўпайган. Шундай бўлишига қарамай, хонадонлар аъзоларидан кимдир «ишидан айрилган ёки ишламай қолгани» ҳақида хабар берган респондентлар сони апрель ойида 19 фоизга ва июнь ойида эса яна 3 фоизга кўпайган. Сўровномада деярли барча респондентлар фаолияти тўхтатиб турилишини вақтинчалик деб ҳисоблашган. Бандлик даражаси 2019 йилдагига нисбатан пастроқ бўлса-да COVID-19 пандемиясидан олдинги тенденциялар сақланиб қолмоқда.

Ўзини иш билан банд қилганлигини кўрсатган респондентларнинг улуши апрель ойида 67 фоизга тушиб, июнь ойида 26 фоизга пасайишда давом этди. Aксинча, ойлик маош олиб ишлайдиган одамларни ишга қабул қилиш (ходимларнинг) июнь ойида ўртача 2019 йил даражасига қайтган.

Бўш иш ўринлари бўйича кўрсаткичлар 80 фоизга тушиб кетгандан сўнг, янги иш ўринлари сони кўпайиши иқтисодиётнинг тикланиш белгиларини кўрсатмоқда. Ушбу пасайиш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан туризм, дам олиш ва кўнгилочар хизматлар (-95 фоиз), ресторанлар ва барлар (-91 фоиз), таълим (-85 фоиз) соҳаларида, айниқса, сезиларли бўлди. Июнь ойида тиббиёт ва қурилиш соҳаларида жадал тикланиш кузатилиб энг кам таъсир кўрсатган касблар орасида ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш 50 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил этган.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

Тахминан, 3,8 миллион фуқаро турли шаклларда ҳукумат ёрдамини олган. Пандемия бошланганидан кейин аҳолининг 11 фоизи тўғридан-тўғри ҳукумат ёрдамини олганлиги ҳақида хабар берди. Ёрдамнинг энг катта қисми 92 фоизи тўғридан-тўғри ёки ваучерлар шаклларида берилган. Кўрсатилган ёрдам ҳажми асосан даромади паст хонадонлар билан боғлиқлиги юқори бўлиб, мазкур дастур доирасида ёрдамнинг жуда катта улуши айнан ижтимоий заиф уй хўжаликларига йўналтирилганлигини тасдиқламоқда.

Молиявий фаровонлик

Даромадини йўқотган уй хўжаликларида харажатларнинг ошиши ва пандемиянинг иқтисодий таъсири кўпроқ ташвишга солган. Респондентларнинг 53 фоизга яқини ўз харажатларида жиддий ўзгаришлар бўлганини таъкидлашган. Уларнинг 60-65 фоизи охирги 30 кун ичида одатдагидан кўпроқ пул сарфлаганликларини, қолганлари эса бунинг аксини билдиришган. Харажатларнинг ошиши инқироз даврида даромад йўқотилиши билан боғлиқ.

Инқироздан олдин даромади юқори бўлган уй хўжаликлари таъсири анча барқарор бўлиб чиқди. Харажатлари кўпайганини билдирган респондентларда карантиндан олдин ҳам истеъмол даражаси юқорироқ бўлган.

Товарлар танқислиги

Июнь ойида маҳаллий маҳсулотларнинг танқислиги камайган. Респондентларнинг, тахминан, 1 фоизга яқини жамғармалари тугаганини, бу апрель ойида эълон қилинган 16 фоиздан анча паст эканлигини таъкидлашган. Ушбу маҳсулотлар орасида озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, ун нархларининг ошиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Дори-дармон ва ниқобларнинг сотувга чиқарилмагани ҳақида хабар берганлар апрель ойида 5 фоиздан июнь ойида деярли нолга тушган.

Миграция ва пул ўтказмалари

Пул ўтказмаларини қабул қиладиган уй хўжаликларининг улуши июнь ойининг бошида бироз тикланган, аммо 2019 йилга нисбатан сезиларли даражада кам. Aпрель ойида ҳар қандай пул ўтказмаларини олган уй хўжаликлари улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар камайди, шундан сўнг май ва июнь ойларида бироз тикланди. Пул ўтказмаларини олганлар учун апрель ойида ўтказмаларнинг ўртача ҳажми 21 фоизга камайди (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда сўмда), аммо май ойида Россия рублининг кучайиши натижасида ўсган.

Респондентларнинг кам қисми оила аъзолари чет элда ишлашини таъкидлашган. Апрель ойида оила аъзолари хорижда ишлаётган уй хўжаликларининг улуши 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 3 фоиз пунктга кам бўлди. Хорижда бўлиб турганлар орасида доимий иш билан банд бўлганлар улуши 88 фоиздан қарийб 73 фоизга тушиб кетган. Миграция мавсумий равишда кўпайган бир даврда, 2019 ва 2020 йиллар ўртасидаги тафовут май ва июнь ойларида янада ортган. Aпрель ва июнь ойлари орасида, келажакда чет элга миграциясини режа қилаётган уй хўжаликларининг улуши деярли нолга тушган.

Одамларнинг фикрлари ва хатти-ҳаркатлари

Коронавируснинг салбий таъсирларидан хавотир юқори бўлиб қолмоқда. Респондентларнинг деярли барчаси COVID-19 нима эканлигини билишларини айтишган ва 75 фоиздан кўпроғи COVID-19 билан "жуда яхши таниш" эканликларини айтишган. Aпрель ва июнь ойлари орасида COVID-19нинг зарарли таъсиридан хавотирлар бироз пасайган: саломатлигидан "жуда хавотирда" эканликларини билдирганлар 64 фоиздан 60 фоизга, иқтисодий оқибатлардан "жуда ташвишланаётганлар" 61 фоиздан 56 фоизга тушган.

Кўплаб фуқароларнинг таъкидлашларича, улар ўтган ҳафта ҳукуматнинг COVID билан боғлиқ расмий баёнотларидан хабардор. Aпрель ойида 75 фоизи расмий эълонларни эшитганликларини айтишган ва июнь ойида бу рақам 80 фоизга этган. Деярли ҳамма телевизор ахборотнинг асосий манбаи эканлигини таъкидлади. Aпрелдан кейинги даврда ижтимоий оммавий ахборот воситалари (12 фоиз) ва матнли хабарлар (15 фоиз) ҳам оммабоп манбалар бўлган. Фақат бир неча фуқаро расмий эълонлар тўғрисида газеталар, радио ёки дўстларидан билиб олишларини айтишган.

Тахминан, 80 фоиз респондентларда пандемия пайтида уларнинг одатий ҳаракатлари ўзгарганлигини қайд этишди. Асосан бу ниқоб тақиш (98 фоиз), оила аъзолари ва дўстларига ташрифларни қисқартириш (84 фоиз), қўлларни тез-тез ювиш (81 фоиз), қўл сиқиб кўришиш, ўпишиш, саломлашиш (77 фоиз), ижтимоий масофа сақлаш (72 фоиз), уйдан ташқарида ишлашга камроқ вақт сарфлаш (51 фоиз), ўзини ўзи изоляция қилиш (17 фоиз) да ўз аксини топган. .

Респондентлар қўл ювиш талабларига юқори даражада ўсиб бораётганлигини билдиришган. Сўровномада қатнашганларнинг таъкидлашича, улар қўлларини кунига ўртача 5,5 марта ювадилар, бу апрель ойидагидан 4,8 мартага кўп. Респондентларнинг ўртача қатлами қўлларини кунига ўртача 10 марта ювишларини айтишган.

Теги :
Jamiyat