$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

“ТОЛИМАРЖОН ИЭС” АЖ: ТАБИИЙ ГАЗНИ ТОЗАЛОВЧИ ИККИНЧИ УСКУНА ЎРНАТИЛДИ

IES31

“Толимаржон ИЭС” АЖ 2-газ узатиш тармоғида фильтр сепаратор ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишлар якунланди. Мазкур иккинчи фильтрловчи ускунанинг ўрнатилиши натижасида станцияда суткасига жами 12 млн куб метр табиий газни сифатли тозаланган ҳолатда ишлаб чиқаришга етказиб бериш имконияти пайдо бўлди.

Ишга туширилган сепараторлар орқали станциядаги комбинациялашган циклдаги буғ-газ қурилмасининг ишончли ва тўхтовсиз ишлашига эришилади ҳамда корхонадаги газ компрессорлари тўлиқ тозаланган газ ёқилғиси билан узлуксиз равишда таъминланади. 

Газ қувурига уланган фильтрлаш қурилмаси замонавий хорижий ускуналарнинг хизмат муддати сезиларли равишда узайтирилишига хизмат қилади, иш унумдорлигини оширади, шунингдек, ускуналарни жорий таъмирлашга сарфланадиган маблағлар ҳажми ва импортдан келтириладиган материаллар сарфининг камайишига ҳам ёрдам беради.

– Мазкур қурилма станцияда мавжуд энергоблокларга сифатли газ етказиб бериш имконига эга, - дейди қозон-турбина цехи бошлиғи Наврўз Холёров. –Уни ўрнатишдан асосий мақсадимиз - электр ва иссиқлик энергиясига талаб ортадиган куз-қиш мавсумида буғ-газ қурилмаларининг барқарор ҳамда ишончли ишлашини таъминлашдан иборатдир.