$
 10670.00
12.65
 12571.39
-1.09
 144.50
0.59
weather
+36
Кечаси   +19°

Фуқаро сув билан “эмлангани” ҳақидаги видео юзасидан расмий муносабат билдирилди

Бугун ижтимоий тармоқларда шифокор вакцина олишга келган фуқарони “Спутник V” ваксинаси ўрнига оддий сув билан эмлагани айтилаётган видео тарқалди. Видеода шифокор ўз айбини тан олаётганини кўриш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат Ўзбекистонда бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Маълум бўлишича, ҳодиса Калуга вилояти (Россия)нинг “Жуковский” номидаги марказий шифохонасида рўй берган. Видео жамоатчиликка ошкор бўлгач вилоятдаги барча эмлаш пунктлари текширувдан ўтказилаётгани айтилмоқда. 

Теги :
Жамият