$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«ФИФА Сурхон футболига 45 кун мухлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади» — Диёр Имомхўжаев

Диёр Имомхўжаев: «ФИФА Сурхон футболига 45 кун мухлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади» «Сурхон» ФК

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев «Андижон» футбол клуби ҳақида маълумот берган эди. Энди эса «Сурхон» жамоасининг ҳам кетма-кет 3 трансфер ойнасига тақиқ қўйилиши мумкинлигини маълум қилди. “«Сурхон» футбол клуби сербиялик футболчи Владимир Бубаня иши учун товон тўлаши керак бўлади. Унинг қарзда қолиб кетган маоши умумий 28 минг доллардан ошиқроқ ҳисоблаб берилган. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун +5 фоиздан пеня тўланади.

Шунингдек, клуб шартнома шартларини вақтида бажармагани ҳамда футболчи уни бир томонлама бекор қилишга мажбур бўлгани учун «Сурхон» 46 минг долларга яқин компенсация пули тўлаб беради. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун у ҳам +5 фоиздан пеня ёзади.

ФИФА ўзимизнинг сўмда ҳам тўланиши керак бўлган сумма ҳақида огоҳлантирган, у 4,4 миллион сўмни ташкил қилади.

Маълумот учун. Владимир Бубаня барча ишни регламент бўйича тўғри бажарди. У клубни икки марта ёзма равишда огоҳлантирди, иккинчисида ЎзПФЛни ҳам бундан хабардор қилди. Шундан сўнг шартномани бекор қилди. Клуб эса футболчи ҳамда ЎзПФЛ хатларига қарамай, ишни ўз вақтида ҳал қила олмади” – дейилади хабарда.

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat