$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида прокурор ва унинг ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё вилояти прокурори ва унинг ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Хабарга кўра, 7 ноябрь соат 21:30ларда Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳайдовчиси Ў.Каттаев хизмат автомашинасида Термиз туманидан Термиз шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган бўлган.

Автомобил Термиз тумани ҳудудидаги Термиз–Учқизил темир йўл бекатлари оралиғининг 57-километрининг 9-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганда, эҳтиётсизлик оқибатида ҳаракатланиб келаётган резерв тепловоз билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ҳодиса оқибатида Ў.Каттаев ва олд ўриндиқдаги вилоят прокуратураси бўлими катта прокурори Б.Эргашев ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, орқа ўриндиқда бўлган вилоят прокурори ўринбосари Х.Куллиев тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.