$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

27 нафар судьяга интизомий жавобгарлик, 8 нафар судьяга ваколатини муддатидан илгари тугатиш чоралари кўрилди

27 нафар судьяга интизомий жавобгарлик, 8 нафар судьяга ваколатини муддатидан илгари тугатиш чоралари кўрилди

11 ой давомида 27 нафар судьяга интизомий жавобгарлик, 8 нафар судьяга ваколатини муддатидан илгари тугатиш чоралари кўрилган. Бу ҳақда Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 30 ноябрь куни Олий судда “Одил судловни таъминлаш – Ўзбекистонни коррупциядан холи ҳудудга айлантиришнинг муҳим омили” мавзуида ўтказилган конференция давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари айрим судьялар томонидан Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси талабларини бузганлик ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари содир этганликлари ҳолатларини қайд этди.

"Фақат ҳолатлар айтилиб, кўрилган чоралар ҳақида гапирилмаганлиги сабабли, бу масала тушунмовчиликлар келтириб, қатор ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида ҳақиқатдан ҳам ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 27 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилганлиги, шунингдек 8 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида уй қамоғидаги шахснинг зиёфатида қатнашган судья кўп ўтмай уни озодликка чиқаргани ҳақида хабарлар чиққанди.