$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+35
Кечаси   +20°

Cуд соҳасидаги ислоҳотлар: судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш тартиби жорий этилди...

Ўзбекистонда судлар фаолияти такомиллаштирилади. Президент фармони

2020 йил 24 июлда қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент Фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

- вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатьий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;

- маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши;

- Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судларини тугатиш;

- фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иқтисолий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этиш;

Шунингдек, Фармон билан суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларини суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорларини устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;

- Жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишини умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш ҳақидаги таклиф ҳам маъқулланди.

Суд тизимида аввал суд ҳокимиятининг иккита олий органи, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судлари мавжуд эди, Президент ташаббуси билан Олий хўжалик суди тугатилиб, суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тузилди ҳамда судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий этилди.

Эндиликда, 2020 йил 1 ноябрга қадар янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритиш белгиланди.

 


Теги :
Жамият