$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро тизими жорий этиляпти

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг халқаро тизими жорий этиляпти

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Адлия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси билан ҳамкорликда «KPMG» халқаро компанияси экспертлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини босқичма-босқич жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратурага кўра, коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизими Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Мирзо Улуғбек ва Бўка туманлари ҳокимликларида амалга оширилган.

Комплаенс назорат тизими муайян вазирлик ёки идорада коррупция хавф-хатарларини, суиистеъмолчиликларга шароит яратиб берувчи омилларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш имконини беради.

«KPMG» халқаро компанияси экспертлари томонидан мазкур тизимни жорий этиш 4 та босқичда, қатъий график асосида амалга оширилмоқда.

Теги :
Jamiyat