Ўзбекистон аҳолиси 34 млн.дан ошди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ-июнь ойлари учун ижтимоий-иқтисодий ривожланишни акс эттирувчи статистик маълумотларни эълон қилди.
1 daqiqa o‘qiladi

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ-июнь ойлари учун ижтимоий-иқтисодий ривожланишни акс эттирувчи статистик маълумотларни эълон қилди.
Жумладан:
1) Аҳоли сони ўтган йилнинг 1 июль ҳолатига нисбатан 33 млн. 524,6 мингдан 34 млн. 191,7 мингга кўпайган;
2) Нархлар индекси ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 99,5%дан 99,8%га ошган;
3) Аҳоли реал умумий даромадлари ўсиш суръати еса 101,5%га пасайган (2019 йилда 106,3% эди);
4) Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати ҳам 100,2% га пасайган (2019 йилда 106%);
5) Транспорт соҳасида юк айланмаси ўтган йилги 100,2%дан 93,4%га тушган;
6) Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1104,8 фоиздан 98,1 фоизга тушган;
7) Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ўтган йилга нисбатан 0,4 фоизга ошган (102,8 фоиз);
8) Хизматлар ҳажми 112,7 фоиздан 102,6 фоизга тушган;
9) Қурилиш ишлари 123,7 фоиздан 107,3 фоизга қисқарган;
10) Ташқи савдо айланмаси 127,8 фоиздан 81,8 фоизгача қисқариб кетган;
11) Чакана савдо товар айланмаси 106,4 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга ошган;
12) Корхона ва ташкилотлар сони 462 017 тани ташкил этиб, улардан 433 868 таси фаолият юритмоқда.



