$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Нега айримларга қўшимча “стаж”лар қўшилган?

Нега айримларга қўшимча “стаж”лар қўшилган?

Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақалар тайинланиши учун келиб тушадиган фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш юзасидан доимий мониторинг ишларини олиб бормоқда.

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан давлат пенсияларини тайинлашда тақдим этилаётган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномаларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш жараёнида “Ўзархив” агентлиги тасарруфидаги айрим архив идоралари томонидан ишончсиз маълумотлар тақдим этилаётганлиги ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоятининг ўзида жорий йилда ўтказилган ўрганишларда, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани шахсий таркиб ҳужжатлари Давлат архиви томонидан мазкур архив фонди сақловида бўлган китобларда айрим фуқароларнинг иш ҳақи ва иш стажи тўғрисидаги маълумотлари шубҳа уйғотиб, қайта ўрганилганда ушбу туманда яшовчи фуқаро Б.К.га 1995-2004 йилларда ишлаганлиги ҳақидаги 04.11.2020 йилдаги иш ҳақи маълумотномаси архив фондида сақланаётган бирламчи ҳужжатлар билан солиштирилганда, фуқаро Б.К.нинг исми-шарифи китобнинг охирги қаторларига бошқа сиёҳли ручкада қўшимча равишда қўшиб қўйилганлиги маълум бўлди.

Худди шунингдек, Шеробод тумани Давлат архиви томонидан шу туманда яшовчи фуқаро Ч.Д.га, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро М.С.га, Қизириқ туманида яшовчи фуқаро С.Ж.га ва Ангор туманида яшовчи фуқаро К.Т.ларга ҳам архив фондида сақланаётган тугатилган ёки архив фондига ҳужжат тақдим қилган бошқа корхона ва ташкилотларнинг иш ҳақи ҳисоблаш китобларининг охирги қаторларига бошқа ручка ва бошқа ёзувлар билан қўшиб ёзилган архив маълумотномалари тақдим қилинганлиги аниқланган.

Юқорида номлари келтирилган фуқаролар томонидан Шеробод тумани Давлат архивидан асоссиз ёзиб берилган маълумотномалар асосида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишган бўлиб, Пенсия жамғармаси бўлимларининг Пенсия ва нафақаларни тайинлаш комисссиялари томонидан шубҳали деб қаралган мазкур маълумотномалар жойига бориб, бирламчи ҳужжатлар асосида солиштиришлардан ўтказилган ва уларнинг иш стажи ҳамда иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномаларининг асоссиз эканлиги аниқланган ҳолда, ҳисобга олинмасдан, пенсия тайинлаш рад этилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ва шу кунларда аниқланаётган ҳолатлар Пенсия жамғармасининг масъуллари томонидан таҳлил қилиниб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ўраниш материаллари ҳуқуқни муофаза қилиш идораларига ўтказилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Пенсия жамғармасининг пенсия таъминоти учун йўналтирилган маблағларидан мақсадли фойдаланиш Пенсия жамғармаси соҳасида ишловчи ҳар бир ходимнинг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланиб, бу борада соҳа ходимлари томонидан мониторинг ва таҳлил ишлари доимий равишда олиб борилаётганлигини унутмаслик лозим.

Шунинг учун, мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ҳалол меҳнатлари орқасидан пенсия олишга интилишлари зарурдир!

Теги :
Jamiyat