$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Cпутник V” вакцинасининг самарадорлиги 95 %дан юқори бўлиб чиқди

“Cпутник V” вакцинасининг самарадорлиги 95 %дан юқори бўлиб чиқди

“Cпутник V” вакцинасининг иккинчи оралиқ таҳлиллари вакцинанинг 95 %га самарадорлигини кўрсатди. Мазкур восита орқали коронавирусга карши дастлабки эмлашдан 28 кун ўтиб 91,4 %га самарадорлик қайд этилганди. 42-кунда эса бу кўрсаткич 95 %га етган. Бу “Cпутник V” яратувчилари эълон қилган маълумотларда ўз аксини топган.

 18 минг 794 нафар кўнгиллида синаб кўрилаётган вакцинанинг таҳлил натижаларига кўра, 2020 йил 23 ноябрь ҳолатига плацебо қабул қилганлардан 31 нафари, вакцина билан эмланганлардан 8 нафарида коронавирус аниқланган, ҳолос. Умумий қатнашчилар сонидан келиб чиққанда самарадорлик 95 %дан юқори эканини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцинанинг 1 дона дозаси 10 доллардан арзон нархда сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Теги :
Jamiyat