$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда сохта платинани 25 минг долларга сотишга уринган фирибгарлар ушланди

Наманганда сохта платинани 25 минг долларга сотишга уринган фирибгарлар ушланди

Наманган вилояти Уйчи туманида сохта қимматбаҳо металл парчаларини сотишга уринган фирибгарлар қўлга тушди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.Ж. ва Б.К.лар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб олдиндан тил бириктириб, фуқаро Б.О.га сохта метални сотишга уринган. Унга умумий вазни 266,48 грамм бўлган уч дона “Плат” деб номланган металлни фирибгарлик йўли билан ўтказиш мақсадида, ушбу металл қимматбаҳо эканлигига ишонтириб, ҳар бир граммини 900 минг сўмдан ҳисоблашган ва 25 000 АҚШ долларига сотишга келишишган. Улар келишилган пулдан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, қонунбузарлардан олинган уч дона қизғиш рангли қуйма металл бўлаклари таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж. ва Б.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168˗моддаси 4˗қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat