$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда 17 минг 400 доллар қалбаки валюта ясаган шахс ушланди

Самарқандда 17 минг 400 доллар қалбаки валютани ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан тезкор маълумотга кўра, ИИБ ходимлари билан бирга ўтказилган тадбирда фуқаро қалбаки 3 000 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини Каттақўрғон деҳқон бозорида бошқа бир фуқарога миллий валютага айирбошлаш учун берган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

Тадбир давомида, мазкур шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда:

— 50 ва 100 купюрали 17 400 АҚШ доллари, 1 дона 5 000 купюрали Россия рубли;

— 1 дона 1 000 купюрали Перу пул бирлиги ҳамда “Lenovo” русумли ноутбук;

— “НР” русумли рангли принтер мавжудлиги аниқланган.

Ашёвий далил сифатида олинган валюталар ўтказилган экспертиза хулосасига кўра қалбаки эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Жамият