$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2020 йилнинг январь-октябрь ойларида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 1 255 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилиб, 2020- йил 1- ноябр ҳолатига кўра ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 8 953 тани ташкил этди.

Жумладан, ҳудудлар кесимида қаралганда мазкур даврда энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида – 244 та (жамига нисбатан 19,4 %), Aндижон вилоятида 127 та (10,1%) ва Фарғона вилоятида 126 та (10,0 %) ва Тошкент вилоятида 106 тани (8,5%) ташкил қилди.