$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чеклангани расман тасдиқланди

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чеклангани расман тасдиқланди

Қонун талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди, дея хабар бермоқда Ўзкомназорат.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 271-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг аксарияти TikTok ва Twitter-дан фойдаланишда муаммоларга дуч келишаётгани, айримлар тармоққа умуман кира олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теги :
Жамият